Виртуал қабулхона вакиллари Руфат Рисқиевни зиёрат қилди
Ўзбекистон Президенти Виртуал қабулхонаси ва Тошкент шаҳар ҳокимияти ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ машҳур ўзбек боксчиси Руфат Рисқиевнинг хонадонида бўлиб қайтди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғининг «Халқ билан мулоқот /Диалог с народом» саҳифасида маълум қилинди.
Ташриф давомида унга амалий ёрдам кўрсатиш масалалари ўрганиб чиқилган.
Руфат Асадович хақиқий спортчилар сингари энг оғир дамларда ҳам ҳеч кимдан ёрдам сўрамаганини билдирган.
Шунга қарамай тегишли ташкилотларга унинг уйидаги муаммоларни ўрганиб чиқиш, Руфат Рисқиевга зарур воситаларни тақдим этиш ва зарур ҳолда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда тиббий ёрдам кўрсатиш топширилган.
Ушбу масалалар Виртуал қабулхонанинг назоратига олинди.
Ўтган йилнинг сентябрь ойида афсонавий боксчи Руфат Рисқиев кома ҳолатига тушиб қолган, унинг оёғи веналар тромбозининг оғирлашиши туфайли ампутация қилинганди.
Маълумот учун, айни вақтда 67 ёшда бўлган Руфат Рисқиев – Жаҳон чемпиони ва Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори. АҚШ, Куба, Австрия, Югославия, Испанияда ўтказилган халқаро турнирлар ғолиби.
Марказий Осиёдаги илк халқаро тоифадаги профессионал бокс ҳаками. «Ҳурмат Белгиси», «Буюк хизматлари учун», «Эл-юрт ҳурмати» орденлари кавалери. Яқин ўтмишда – Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг вице-президенти, айни пайтда – оддий пенсионер.
Мавзуга оид
20:09 / 13.05.2023
Машҳур боксчи Руфат Рисқиевга IBA томонидан умрбод молиявий ёрдам берилади
17:35 / 08.11.2019
«70 ёшимда ҳам ўзимни 25 яшар йигитдек ҳис этяпман» – Бокс афсонаси Руфат Рисқиев билан суҳбат
00:48 / 03.10.2019
«Тошкент йўлбарси» Руфат Рисқиев 70 ёшни қаршилади
07:42 / 24.05.2018