Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Путин ва Трамп G20’да “махфий” учрашув ўтказишган
Фото: Reuters
Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ раҳбари Дональд Трамп Ҳамбургдаги G20 саммити давомида яна бир, норасмий учрашув ўтказишган бўлиб, бу ҳақда хабар берилмади, деб маълум қилмоқда Reuters Оқ уйдаги номи ошкор этилмаган вакилга асосан.
The Hill ҳам давлатлар етакчиларининг иккинчи учрашуви ҳақида ёзган. Eurasia Group халқаро консалтинг фирмаси раҳбари Иан Бреммернинг сўзларига кўра, Путин ва Трамп расмий музокаралардан сўнг, кечки овқат устида учрашишган.
Бреммернинг айтишича, Россия ва АҚШ раҳбарлари тахминан бир соат фақатгина Путиннинг таржимони бўлгани ҳолда суҳбатлашишган. Eurasia Group раҳбарининг қўшимча қилишича, Америка томонидан таржимоннинг бўлмагани миллий хавфсизлик бўйича баённоманинг бузилиши саналади.
Бироқ, президентлар муҳокама қилган масалаларга ойдинлик киритилмаган.
Мавзуга оид
23:00 / 04.12.2025
Америка делегацияси Зеленский билан учрашувни бекор қилган — ОАВ
22:15 / 04.12.2025
BRICS ягона валютасини жорий этишга шошилишдан маъно йўқ – Путин
15:45 / 04.12.2025
Нефт, қурол ва геосиёсат. Путин нега Ҳиндистонга давлат ташрифи билан келмоқда?
08:52 / 04.12.2025