Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда янги президент сайланди
Ҳиндистоннинг янги президенти этиб ҳукмрон «Бхаратия жаната парти» партияси аъзоси Рам Натх Ковинд сайланди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.
Ковинд овоз берувчиларнинг 65 фоиздан ортиқ овозларини олган (Ҳиндистонда президент умумий сайловларда эмас, балки сайловчилар коллегияси томонидан сайланади – таҳ.). Ковинд мамлакатнинг 14-президентига айланди.
Рам Натх Ковинд аввал Бихар штати губернатори лавозимини эгаллаган. Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда президентлик сайловлари 17 июль куни бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
15:33 / 05.02.2026