Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда АҚШ авиазарбаси туфайли 12 нафар полициячи ҳалок бўлди
АҚШ томонидан берилган хато авиазарба натижасида Афғонистон миллий полициясининг 12 ходими ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳатланди. Зарба Пентагон билан мувофиқлаштирилганди, деб маълум қилди Ҳилмонд вилояти полицияси бошлиғи Абдул Ғафор Сафий.
Associated Press’нинг хабар қилишича, авиазарба АҚШнинг “Толибон” ҳаракати жангариларига қарши амалиёти давомида берилган.
Сафийнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар шу туманда ҳарбийлар билан бирга ишлаган полициячилар эди.
Таъкидланишича, Ҳилмондда НАТО ва АҚШ қўшинлари афғон ҳарбийларига ёрдам кўрсатиш мақсадида қолмоқда.
Мавзуга оид
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
23:22 / 05.07.2026
Оқ уй ФИФАдан Балогуннинг дисквалификациясини бекор қилишни сўради – ОАВ
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
12:48 / 05.07.2026