Жаҳон | 23:54 / 05.07.2026
619
1 дақиқада ўқилади

Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин

4 июл куни Трамп Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилганди.

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина етакчиси Володимир Зеленский НАТО саммити доирасида Туркия пойтахти Анқарада учрашув ўтказади. Бу ҳақда Reuters ўз манбасига таяниб хабар берди.

«Президент буни (Россия-Украина низоси) якунлашни қаттиқ хоҳламоқда», — деган манба. 

Бундан ташқари, АҚШ президенти Сурия раҳбари Аҳмад аш-Шаръа билан ҳам учрашишни режалаштирган.

НАТО саммити 7-8 июл кунлари ўтказилади.

4 июл куни Трамп Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилганди. У шу куни Россия президенти Владимир Путин билан ҳам суҳбатлашган. Путин Америка етакчисини АҚШ мустақиллиги куни билан табриклаб, уни Россияга таклиф этган.

 

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид