Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Флоридада дунёдаги энг кекса денгиз мушуги вафот этди
Дунёдаги энг кекса денгиз мушуги АҚШдаги океанариумда ҳаётдан кўз юмди. У 69 ёшни қаршилаганидан кейинги кун вафот этган, деб хабар қилган Жанубий Флорида музейи.
"Бизнинг дастлабки текширувларга кўра, Снути кишини ғамгин қилувчи ҳодиса қурбони бўлган. Снути жуда ноёб ҳайвон эди", — дейилади хабарда.
Денгиз мушуги океанариумнинг фақат техник тизимларига кириш учун очиладиган сувости иншоотидан топилган. Иншоот эшиги одатда ёпиқ бўлган, аммо номаълум сабаб билан у шу куни очиқ сақланган.
Музей раҳбариятининг қўшимча қилишича, ҳайвоннинг ўлими билан боғлиқ тергов ишлари олиб борилмоқда.
Снути лақабли денгиз мушуги 1946 йил 21 июлда Майами океанариумида туғилган. У инсон қарамоғида дунёга келган биринчи денгиз мушуги эди.
Мавзуга оид
08:36 / 15.05.2026
Флоридадаги аэропортга Дональд Трамп номи берилади
10:31 / 27.02.2026
Куба чегарачилари ўққа тутган катерда америкаликлар бўлган
20:43 / 22.02.2026
Трамп қароргоҳининг қўриқланадиган ҳудудига киришга уринган шахс ўлдирилди
23:01 / 12.06.2025