09:47 / 24.07.2017
12422

«Ўзбекчармпойабзали» уюшмасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон ҳукумати «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси бошқарув раиси вазифасини бажарувчини тайинлади

Ҳукумат қарорига кўра, Шарифжон Шералиев «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

У бу лавозимда Мақсуджон Мансуровни алмаштирди. Шералиев янги лавозимга тайинлангани муносабати билан «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Мавзуга оид
Top