Ўзбекистон | 00:53 / 20.08.2016
10954
2 дақиқада ўқилади

Ўзбек чармпойабзалларининг экспорт ҳажми жорий йилда 200 миллион долларга етиши кутилмоқда

 Миллий матбуот марказида “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси томонидан мамлакатимизда чармпойабзал соҳасини ривожлантириш юзасидан амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

  Унда “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси бошқаруви раиси ўринбосари Ш.Шералиев ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида чармпойабзал, чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар мазкур саноат тармоғининг изчил ривожланишида муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

  Бугунги кунда мамлакатимизда қарийб 770 ишлаб чиқариш корхонаси ушбу йўналишда фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан тери хомашёси қайта ишланиб, қўшимча қийматга эга пойабзал ва уларнинг тагликлари, чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. 

Маълум бўлишича, 2000 йилда 8 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 484 миллиард сўмга етказиш кўзда тутилган. 2000 йилда йиллик пойабзал ишлаб чиқариш ҳажми бир миллион беш минг жуфтни ташкил қилган бўлса, жорий йилда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари ушбу рақамни 8 миллион 800 минг жуфтга етказишни режалаштирган.

  Ҳар йили соҳа корхоналари томонидан 500 дан ортиқ пойабзал, 100 дан зиёд чарм-атторлик, 50 га яқин янги моделдаги чарм маҳсулотлари яратилиб, ишлаб чиқаришга жорий қилинмоқда.
  
  Ҳозирги вақтда тармоқ маҳсулотлари Италия, Жанубий Корея, Туркия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон сингари ўндан зиёд мамлакатга экспорт қилинмоқда. Жорий йилнинг охиригача экспорт ҳажмини қарийб 200 миллион долларга етказиш кўзда тутилган.

Мавзуга оид