Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливияда ИШИД билан алоқадорликда гумонланган 20 киши қатл этилди
Ливия миллий армияси жангчилари ИШИД террорчилик гуруҳи фаолиятига алоқадорликда гумонланган 20 нафар кишини қатл этишди. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.
Lybian Express’нинг аниқлик киритишича, қатл жараёнига Маҳмуд Верфалий раҳбарлик қилган.
Гумонланувчиларнинг отиб ташлангани тасвирланган видео БМТ олий комиссари Бошқармаси вакили Лиз Тросселл Верфалийга нисбатан тергов ўтказиш ҳақида талаб қўйганидан бир неча кун ўтиб тарқалди. Халқаро ташкилот ходимларининг тахминича, бу эркак асирларни қийноққа солиш ва суддан ташқари қатл этиш жараёнларида қатнашган.
«Биз Бенғозида яқинда рўй берган жангларда Ливия миллий армияси томонидан асирга олинган кишилар қийноққа солиниши мумкин эканидан чуқур ташвишдамиз», - дея маълум қилган Тросселл. Бундан ташқари, у Верфалийни махсус топшириқли гуруҳ қўмондонлигидан вақтинчалик четлатишга чақирган.
Мавзуга оид
12:19 / 29.05.2026
“Эрон Ливиянинг куни бошига тушишидан қочяпти” — сиёсатшунос
10:24 / 04.04.2026
200 дан ортиқ украин ҳарбийлари Ливияда — суриштирув тафсилотлари
13:34 / 04.02.2026
Ливияда Қаззофийнинг ўғли ўлдирилди
17:59 / 29.12.2025