Жамият | 12:50 / 26.07.2017
10738
1 дақиқада ўқилади

27 июль куни Uzcard тизимида вақтинчалик узилиш кузатилиши мумкин

Ягона Умумреспублика Процессинг Марказининг маълум қилишича, 2017 йил 27  июль соат 01:30 дан 03:30 гача POS ва E-POS терминаллари процессинг маркази билан вақтинчалик улана олмаслиги мумкин.

Бунга сабаб - профилактика ишларининг олиб борилишидир.

Uzcard компанияси маъмурияти вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид