Жаҳон | 18:06 / 26.07.2017
5136
2 дақиқада ўқилади

Ўтган йили жаҳондаги банкларнинг тўртдан бир қисми DDoS-ҳужумларга учраган

2016 йилдаги жаҳондаги ҳар тўртинчи банк DDoS-ҳужумлар оқибатлари билан тўқнаш келди. Бу ҳақда «Касперский лабораторияси» матбуот-релизида айтилади.

Экспертларнинг хабар беришича, кўпроқ молиявий муассасалар банклари бундай турдаги киберҳужумларга учрайди. Тадқиқот маълумотига кўра, банк секторига уюштирилган DDoS-ҳужумдан ўртача зарар миқдори 1 млн. доллардан ошган. Одатда, жиноятчилар банклар сайтига ҳужум қилади – улар барча ҳолатларнинг 49 фоизида ҳужумга учраган.

«Банк секторида обрў жуда муҳим, ҳамда у хавфсизлик билан узвий боғлиқ. Агарда банкларнинг онлайн-сервисларига кириш имкони чекланса, бу мижозлар ишончини таҳдид остига солади. Интернет-банкинг билан боғлиқ бўлган киберҳодисалардан самарали ҳимоя учун компаниялар уларга тайёр туриши керак. Хусусан, DDoS-ҳужумларни тезлик билан аниқлаши ва бартараф этиши мумкин бўлган қарорларга катта эътибор бериш керак», - дея таъкидлаб ўтди «Касперский лабораторияси»нинг Kaspersky DDoS Protection йўналиши раҳбари Алексей Киселев.

Аввалроқ «Касперский лабораторияси» бепул антивирусни ишга туширишини маълум қилгани хабар берилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид