Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қодиров ўз лавозимидан кетишга тайёр
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ибодат тепалигидаги Ал-Ақсо масжидини ҳимоя қилиш учун ўз лавозимини ташлаб кетишга тайёрлигини маълум қилди.
«Мен ўз лавозимни топшириш ва мусулмонлар учун муқаддас саналган бу масжид хавфсизлигини таъминлаш тизимида хизмат қилишга тайёрман. Кўнгилли сифатида қолган умримни Ал-Ақсо масжидини қўриқлашга бағишлашга тайёрман», — дея ёзган Қодиров Telegram каналида.
Ўтган ҳафта уч жангари Ибодат тепалигида икки полициячини ўлдириб кетгани бу ҳудудда хавфсизлик чоралари кучайтирилишига сабаб бўлди. Жумладан, Ибодат тепалигига чиқиш учун металл аниқловчи ромлардан ўтиш талаб этилади. Бундан ташқари, эллик ёшга тўлмаган мусулмонларга Ал-Ақсода намоз ўқиш тақиқланди.
Бу чоралар маҳаллий мусулмонлар орасида кескин норозиликларга сабаб бўлди. Улар намойишлар уюштирди, шунингдек, полиция билан тўқнашувларга киришди
25 июль куни Исроил ҳарбий-сиёсий кабинети металл детекторлар ва видеокамераларни олиб ташлашга қарор қилди.
Мавзуга оид
16:35 / 23.10.2025
Грознийда ғалати тадбир: Даудов Қодировнинг ўрнини эгаллайдими?
08:26 / 01.07.2025
Чеченистонда 17 ёшли Адам Қодировнинг тўйи нишонланди. Айнан у отасининг эҳтимолий вориси сифатида кўрилади
20:04 / 08.05.2025
Путин Рамзан Қодировнинг истеъфога чиқишига рухсат бермади
11:42 / 07.05.2025