Жаҳон | 14:28 / 27.07.2017
8142
1 дақиқада ўқилади
Маҳмуд Аббос фаластинликларни Ибодат тепалигига қайтишга чақирди
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос мусулмонларни Ибодат тепалигини бойкот қилишни тўхтатишга чақирди. Бу Исроил муқаддас жой ҳудудида металлтопгичларни олиб ташлаш ҳақида қарор қабул қилгач рўй берди, деб хабар бермоқда The Times of Israel.
Ал-Қудс муфтийси Муҳаммад Ҳуссайн ҳам фаластинликларни Ибодат тепалигида жойлашган Ал-Ақсо масжидига қайтиш ва у ерда намоз ўқишга чақирди.
Исроил Ибодат тепалигига кираверишда металлтопгичлар ҳамда камералардан Фаластин ва унинг аҳолиси томонидан норозилик билдирилгач воз кечишга қарор қилди.
Шу билан бирга, Фаластин диний арбоблари мусулмонларни айнан Ал-Ақсо масжидига намоз ўқиш учун келишга чақиришган.
Мавзуга оид
00:02 / 22.12.2024
Владимир Путин: «Суриядаги воқеалар бенефициари — Исроил»
16:40 / 20.12.2024
Ғазода ҳарбий базалар қурилмоқда. Исроил мустаҳкам ўрнашиб олмоқчи
18:08 / 19.12.2024
Исроил илк бор Яман пойтахтига зарба берди
14:47 / 18.12.2024