Спорт | 01:48 / 27.07.2017
23847
1 дақиқада ўқилади

Рустам Қосимжонов ўзбекистонлик машҳур тадбиркорларга қарши дона сурди

Фото: Facebook/Husan.Mamasaidov

26 июль куни “GroundZero” коворкингида шахмат бўйича жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов бир вақтда ўзбекистонлик тадбиркорларга қарши дона сурди.

Ушбу мусобақада Зафар Ҳошимов (Korzinka.uz, Redtag), Мурод Назаров (MuradBuildings), Раҳматулла Худойберганов (Arthouse) ва бошқа кўплаб тадбиркорлар иштирок этишди. 
Кўтаринки руҳда кечган баҳслар 19,5:0,5 ҳисобида Рустам Қосимжонов фойдасига якунланди. 

Тадбирда мусобақадан ташқари, шахматнинг Ўзбекистондаги ривожланиши, ўзбек спортчиларининг жаҳон аренасида эришган ютуқлари, ҳомийларни жалб қилиш борасидаги қийинчилик ва қулайлик ҳақида суҳбат ҳам бўлиб ўтди.

 

Азимжон Бердибеков
Тайёрлаган Азимжон Бердибеков
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид