Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung 2-чоракда рекорд даромад олди
Samsung соф даромади 2017 йилнинг иккинчи чораги якунларига кўра 9,7 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда компания матбуот релизида айтилади.
Бу кўрсаткич компания учун рекордга айланди, дея таъкидламоқда The Wall Street Journal газетаси. 2016 йил билан таққослаганда, Samsung соф даромади 89 фоизга ошди.
Иккинчи чоракда олинган умумий даромад 54,6 млрд долларни ташкил этди, бу эса 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 19,7 фоизга кўп.
Samsung’нинг тушунтиришича, бундай натижаларга DRAM ҳамда NAND хотира чиплари муваффақиятли сотилгани сабаб эришилган. Улардан маълумотларни серверлар ҳамда мобиль қурилмаларда сақлаш ва қайта ишлашда фойдаланилади.
The Washington Post нашрининг тахминича, Samsung чорак даромад натижалари бўйича илк бор Apple ҳамда Intel’ни ортда қолдириши мумкин. Бундан ташқари, Жанубий Корея компанияси йил якунларига кўра ўзининг рекорд кўрсаткичини янгилашга ҳам яқин.
Мавзуга оид
20:18 / 06.06.2026
Янги Samsung Galaxy S27 Pro смартфони ҳақида маълумот берилди
12:01 / 21.05.2026
Samsung иш ташлаш бошланишига 1,5 соат қолганда касаба уюшмаси билан келишувга эришди
08:42 / 06.05.2026
Samsung компаниясининг бозор капиталлашуви 1 триллион долларга етди
21:32 / 01.05.2026