Ўртачирчиқда ота ўз қизини уриб, тан жароҳати етказган
Халқимизда бир кун жанжал бўлган жойдан қирқ кун барака кўтарилади, деган ибора бор. Кўпинча яхши гап-сўзлар билан бошланган улфатлар базми охир-оқибат жанжал-тўполон билан якунланиб, муштлашувгача бориб етади. Энг аянчлиси, бундай ҳолатлардан нафақат уларнинг ўзлари балки, яқинлари ҳам бирдек азият чекадилар.
Тошкент вилояти ИИБнинг хабар беришича, Олмалиқ шаҳрида жорий йилнинг 13 июль куни соат 17.35 ларда шу шаҳарда яшовчи ёлланма ишчи бўлиб ишловчи 1987 йилда туғилган С.Т. шаҳар марказий шифохонасига мастлик ҳолатида бош энса соҳаси жароҳати ва чап кўз атрофи юмшоқ тўқималарини лат ейиши ташхиси билан ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари вақтида 2017 йилнинг 12 июль куни соат 17.00 ларда Олмалиқ шаҳар Москва кўчаси, 6б-уй рўпарасида жойлашган 14-сонли МЧЖ “Савдо” дўконини олдида ёлланма ишчи, 1993 йилда туғилган Ш.А. таниши С.Т. билан спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, маст ҳолатда бўлган А.Ш. келиб чиққан жанжал оқибатида С.Т.ни юз қисмига қўли билан уриб, унга тан жарохати етказганлиги, С.Т. ерга йиқилиб, бош қисмидан тан жарохати олганлиги аниқланган.
Ўртачирчиқ туманида эса жорий йилнинг 2 июль куни соат 13.30 ларда нафақаҳўр, 1949 йилда туғилган М.М. ўзаро жанжаллашиб, оилавий келишмовчилик сабабли, ўз қизи уй бекаси 1982 йилда туғилган В.М.ни уйида уриб, унга тан жароҳати етказган. Натижада В.М. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
28 июнь куни соат 23.00 ларда Пискент туманида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1994 йилда туғилган З.М. Пискент тумани Муротали қишлоқ фуқаролар йиғини марказида ўзаро жанжаллашиб, 1986 йилда туғилган С.П.ни қўли билан уриб, унга тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

12:04 / 05.04.2025
«Жиноят таркиби аниқланмади» – Узун туманида сўроққа олиб кетилган фуқаро вафот этгани юзасидан текширув якунланди

21:14 / 24.03.2025
Қашқадарё вилоятида ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди

16:39 / 18.03.2025
Сирдарёда ИИБ бошлиғи ўринбосари жиноий жазога тортилди

11:56 / 17.03.2025