Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:30 / 29.07.2017
15923
1 дақиқада ўқилади
Шимолий Корея таҳдидининг пайдо бўлишида Россия ва Хитойни айблашди
Фото: Getty Images
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг маълум қилишича, Россия ва Хитой Шимолий Корея томонидан хавфсизликка таҳдид пайдо бўлганига масъулдирлар. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг баёнотида айтилади.
«Хитой ва Россия Шимолий Корея ядро дастурининг иқтисодий ҳамтовоқлари сифатида, бу ортиб бораётган таҳдидга масъулдирлар», - дейилади баёнотда.
Шунингдек, Тиллерсон Шимолий Кореяга қарши санкцияларни кучайтиришга ҳам чақирди.
Аввалроқ КХДР иккинчи баллистик ракетанинг муваффақиятли синовини ўтказгани хабар қилинганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш