Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пол Маккартни Трамп ҳақида қўшиқ куйлаганига ишора қилди
Фото: Getty Images
Британиялик мусиқачи, афсонавий The Beatles гуруҳи аъзоси Пол Маккартни АҚШ президенти Дональд Трамп ҳақида қўшиқ куйлаганига ишора қилди, деб хабар бермоқда The Hollywood Reporter.
Маккарти Ливерпуль ижро санъати институти талабалари билан учрашувда шундай деган: «Баъзида дунёдаги вазият шундай телбанамоки, сиз унга албатта эътибор қаратишингизга тўғри келади».
Тахминларга кўра, янги қўшиқ Қўшма Штатлар президенти Трампга бағишланган. Маккартни ва унинг вакиллари трек борасида қўшимча маълумотни тақдим этишмаган.
Аввалроқ Дональд Трамп чизган сурат 30 минг долларга сотилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:10 / 09.04.2026
АҚШ НАТОдаги аъзолигини қайта кўриб чиқиши мумкин
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
10:29 / 12.08.2020