Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миробод туманида фуқаро 1,5 килограмм марихуана билан ушланди
2017 йилнинг 31 июль куни ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Миробод тумани ҳудудида ўтказилган “Қорадори-2017” тадбири давомида, фуқаро Артур Бегматовдан оғирлиги 1 килограмм 574,21 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
23:36 / 29.04.2026