09:57 / 05.08.2017
7266

Трамп ҳордиқ чиқаргани Оқ уйни тарк этди

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтонни тарк этиб, Нью-Жерси штатидаги шахсий гольф-клубига таътил ўтказгани келди. Бу ҳақда Оқ уй журналистлари маълум қилдилар. 

Президент 4 август тушликдан кейин Вашингтондан учиб кетган. Уни Оқ уй аппарати бошлиғи, маслаҳатчилари ва оила аъзолари кузатиб қолишган. У 17 кунлик таътилни Бедминстердаги гольф-клубида ўтказмоқчи. У бу ерга набиралари билан келган.

Маълум қилинишича, аввалги президентларни "таътиллар" учун танқид қилган Трампнинг узоқ вақт йўқ бўлиши қисман мажбурий ҳисобланади: у йўқ бўлганда Оқ уй жиддий таъмирдан чиқарилади. Унинг ғарбий қисмида эски ҳаво совитиш ва шамоллатиш тизими алмаштирилади, Оқ уйнинг ташқи ва ички кўришини ҳам янгиланади: бино бўяб чиқилади, зинапоялари таъмирланади, гилам ва пардалар алмаштирилади, матбуот идорасидаги чакка ўтиш бартараф этилади.

Трапмни кузатиб қолган журналистларнинг айтишларича, у Оқ уйни уларга вертолёт трапидан қўл силкитганча тарк этган. Трамп Барак Обама учун анъанага айланган таътилдан олдинги матбуот анжумани бермаган.    

Top