19:30 / 07.08.2017
49471

Миллий университет сиртқи таълимда иккинчи олий маълумотни олиш имконини яратди 

Фото: "Кун"

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни олиш имконини яратди. Бу ҳақда олий таълим муассасаси сайтида хабар берилди.

ОТМда 36 та таълим йўналиши бўйича 2017-2018 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида масофавий ўқитиш усулларини қўллаган ҳолда сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни олиш мумкин.

Йўналишлар университетнинг 10 та факультетида очилмоқда: биология, геология ва география, журналистика, ижтимоий фанлар, иқтисодиёт, кимё, математика, физика, тарих, хорижий филология.

Сиртқи таълим учун ҳужжатларни қабул қилиш 20 августга қадар давом этади.

Top