Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иккинчи мутахассислик бўйича ҳам сиртқи таълимга қабул амалга оширилмайди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари сиртқи таълим шакли тугатилиши юзасидан фуқаролар ва жамоатчиликдан келиб тушаётган саволларга жавоб берди.
Фото: Kun.uz
2025-2026 ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тўлиқ тугатилиши таълимнинг барча йўналишларига, жумладан, иккинчи мутахассисликка ҳам тааллуқлидир.
Шу муносабат билан, иккинчи мутахассислик бўйича ҳам сиртқи таълим шаклида янги қабул амалга оширилмайди. Ушбу йўналишда таълим олишни истовчилар учун кундузги, масофавий ёки кечки таълим шаклларининг мавжуд таълим йўналишлари тавсия этилади.
Шу билан бирга, аввалги йилларда сиртқи таълим шаклида иккинчи мутахассисликка қабул қилинган шахслар таҳсилни белгиланган тартибда давом эттиради.
Мавзуга оид
14:48 / 10.11.2025
Эндиликда соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказилади
16:00 / 18.10.2025
Болаларни давлат мактабларига қабул қилишда эскирган тартиботлар бекор қилинади
12:38 / 16.09.2025
ОТМга хорижий фуқароларни янги портал орқали ўқишга қабул қилиш йўлга қўйилади
18:11 / 15.09.2025