Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрисабзда «Тозалаш» тадбири: тақиқланган экинларни етиштирган шахс ушланди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 6 август куни Шаҳрисабз туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан тақиқланган экинларни етиштирган ва гиёҳвандлик воситаларини қонунга ҳилоф равишда сақлаган шахс қўлга олинди.
Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси Кун.uz’га хабар бермоқда.
Шаҳрисабз туманида ўтказилаётган «Тозалаш» тадбири давомида «Қушхона» маҳалласи, Нурли Келажак кўчасида яшовчи, 1967 й.т. Б.А. уйининг ҳовлисида 4 (тўрт) туп яшил рангли ўткир ҳидли ўсимлик экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланди.
Ходимлар томонидан Б.А.нинг уйи кўздан кечирилганда, ҳовлида турган катта қозон ичида икки дона гугурт қутида жойлашган яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз туман ИИБ томонидан жорий йилнинг 6 август куни фуқаро Б.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси, 1-қисми ва 276-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
23:36 / 29.04.2026