Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нино Буржанадзе: 2008 йилдаги урушни Саакашвили бошлаган
Грузия парламентининг собиқ раиси Нино Буржанадзе RT’га берган интервьюсида 2008 йилнинг 8 августида Жанубий Осетияда юз берган ҳодисалар ҳақида айтиб ўтди.
«Саакашвили урушни бошлаган (2008-2013 йилда Грузия президенти бўлган – таҳ.). Бу фожиали ҳодисалар учун масъулият айнан унинг зиммасида. Барча ОАВ вакиллари мени Грузиянинг душмани сифатида маълум қилишган. Ҳамда ҳозирга қадар – бу ЕИ комиссиясининг суриштируви, швейцариялик дипломат Ҳайди Тальявинининг (2008 йилги можаро сабабларини текширувдан ўтказиш бўйича халқаро комиссия раҳбари бўлган – таҳ.) баёноти ва аслида нима рўй берганини ҳамма аллақачон тушуниб етганига қарамай юз берди. Грузияда урушни Саакашвили бошлаганини айтиш бироз ноқулай. Ҳеч ким бунга эътибор қаратишни ва бу мавзуда гаплашишни истамайди», - дея маълум қилди Буржанадзе.
Жанубий Осетиядаги ихтилоф грузиялик қўшинлар республика ҳудудига 2008 йилнинг 8 август куни кириб, пойтахт Цхинвални ўққа тутишганидан сўнг бошланган. Беш кунлик жанговар ҳаракатлардан кейин грузиялик ҳарбийлар республикадан чиқариб ташланган.
Мавзуга оид
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
23:41 / 29.09.2025