“Аҳмадбой” сериали давом этади...Тошкент вилояти жиноят судида навбатдаги суд мажлиси
Тошкент вилояти жиноят судида Чиноз туманида молиявий пирамида ташкил этиб, турли ноқонуний молиявий амалиётларга қўл ўрган Аҳмаджон Турсунбоев жиноий иши юзасидан навбатдаги очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда бевосита иштирок этган Кун.uz мухбирининг хабар қилишича, халқ орасида “Аҳмадбой” номи билан донг таратган айбланувчи ва унинг 6 нафар жиноий шериги Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 4 та моддаси бир неча бандлари бўйича айблов эълон қилинган.
Маҳкама раиси Дилшод Комиловнинг маълум қилишича, уларга нисбатан ЖКнинг 177-моддаси 3-қисми “а” ва “б” банди (валюта қимматликларини ноқонуний йўл билан олиш ёки сотиш), 188-моддаси (давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, жуда катта миқдорда назоратсиз даромад кўриш), 189-моддаси (Савдо қилиш ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 190-моддаси 2-қисми “а” ва “в” (Лицензиясиз фаолият билан шуғулланиш) бандларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Суд мажлисида 11 нафар гувоҳнинг сўзлари тингланди. Улар, аслида “Чиноз ҳалол чорва” ва “Чиноз авто ҳамкор” МЧЖларга турли миқдорда пул бериб, жабр кўрган бўлсалар-да, ушбу иш юзасидан гувоҳ сифатида қатнашишган.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 16 июнида “молиявий пирамида” ташкил этган Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг жиноий гуруҳи ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган эди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси
Жаҳон | 23:36 / 26.06.2025
-
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Иқтисодиёт | 23:08 / 26.06.2025
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51 / 26.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32 / 26.06.2025
Мавзуга оид

22:03 / 17.05.2022
Халқаро жиноят суди Украинага экспертлар гуруҳини жўнатди

08:43 / 03.09.2020
АҚШ Халқаро жиноят суди ходимларига қарши санкциялар киритди

23:45 / 12.02.2020
Аҳмаджон Турсунбоев – энг катта хатоси, келгуси режалари ва артистлар билан муносабати ҳақида

15:41 / 12.02.2020