Фоторепортаж: Анҳор-Локомотив бир ёшда
8 август куни Тошкентдаги "Анҳор-Локомотив" боғининг очилганига бир йил бўлди. Шу муносабат билан боғнинг барча меҳмонлари учун катта байрам ташкил этилди.
Боғнинг марказидан жойлашган амфитеатрда болажонлар учун турли интерактив шоулар ташкил этилди. Шунингдек, махсус концерт дастури ҳам йиғилганлар кўнглини шод этди.
Бундан ташқари, "Анҳор-Локомотив"да ташкил этилган расмлар танлови ҳам қизиқарли тарзда ўтказилда. Унда болалар "Туғилган кун муборак!" мавзуида ерга суратлар чизиш бўйича ўзаро беллашишди. Энг яхши расм эгаларига қимматбаҳо совринлар, қолган барча иштирокчиларга эса эсдалик совғалари топширилди.
"Кун" мухбирининг ушбу байрамдан тайёрлаган фоторепортажини томоша қилишингиз мумкин.
Маълумот ўрнида: “Анҳор-Локомотив” боғи 2016 йилнинг 8 августида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфида ишга туширилган. Боғ Шайхонтоҳур туманининг Лабзак ва Зулфияхоним кўчалари орасида жойлашган.
Анҳор-Локомотив аттракционлари
“Анҳор-Локомотив” боғи 2016 йилнинг 8 августида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфида ишга туширилган. Мазкур кўнгилочар боғ ҳудудида ҳозирги кунда 35та аттракцион хизмат қилади.
Боғнинг қурилиш вақтидаги суратлари
Мавзуга оид
07:32
Тошкентда жамоат транспорти иши 24 соатлик режимга ўтказилиши мумкин
23:47 / 26.11.2024
Тошкентда юк машинаси билан тўқнашган Isuzu ҳайдовчиси ҳалок бўлди
21:14 / 26.11.2024
Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган машиналар устига дарахт шохи қулади
21:02 / 26.11.2024