64 нафар абитуриент ҳали тест жавоби чиқмасиданоқ талаба бўлишга улгурди
1 август куни Ўзбекистондаги барча ОТМларда тест имтиҳонлари бўлиб ўтди. Давлат тест маркази берган маълумотга кўра, 1 август куни 59 олий таълим муассасалари ва уларнинг 12 та филиалида қабул тест синовлари ўтказилди.
Жорий йилда олий таълим муассасаларига 729 947 (2016 йилда – 663 304) нафар абитуриент ҳужжат топширган, шулардан 7 725 (2016 йилда – 7 521) нафари муддатли ҳарбий хизматни тугатган ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлардир.
Xushnudbek.uz сайти тест имтиҳонларида неча балл олганидан қатъи назар ҳар қандай ҳолатда ҳам давлат гранти асосида қабул қилиниши аниқ бўлган абитуриентлар ҳақида маълумот берди.
Улар фан олимпиадалари ғолиблари ёки “зулфиячилар” эмас. Гап квоталар сони бўйича конкурсда.
ДТМ берган маълумотга кўра, жорий йилда ўртача танлов 1 ўринга 11,0 (2016 йилда – 11,05) тани ташкил этди. Лекин шундай айрим ОТМлар борки, улардаги танлов бирга бир бўлган. Яъни нечта квота ажратилган бўлса, шунча абитуриент ҳужжат топширган.
Жорий йилда нафақат тиббиёт йўналишлари, балки қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам мақсадли қабул жорий этилган. Аммо бу ҳақида деярли ҳеч қаерда айтилмади, ҳеч қаерда эълон қилинмади. Натижада кўпчилик бундан бехабар қолди. Аҳолидаги ушбу бехабарлик тўлқини топширилган ҳужжатлар сонига ўз таъсирини ўтказмай қолмади.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларнинг техник сервиси” йўналиши бўйича Хоразм ва Фарғона вилоятлари учун 1 тадан давлат грантида ўрин ажратилган бўлиб, шу йўналишга Хоразмдан 1 нафар, Фарғонадан 1 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Бу дегани ушбу иккала абитуриент тестда неча балл олишидан қатъи назар давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинади. Чунки уларнинг бошқа рақобатчиси йўқ. Худди шундай ҳолат Ирригация институтининг яна 8 та йўналишларида ҳам учрайди.
Таълим рус тилида олиб бориладиган 10 та йўналишларда ҳам шундай ҳолат учрайди.
Бундайлар Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг “Зоотехника (Андижон)” ва “Касб таълими: қишлоқ хўжалигида менежмент (Фарғона)” йўналишларида ҳам бор.
Тошкент давлат аграр университетининг “Агрокимё ва агротупроқшунослик” йўналишида Андижон вилояти учун давлат гранти асосида ажратилган 1 та ўринга ҳам атиги 1 нафар ўта омадли абитуриент ҳужжат топширган.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги йўналишидан ташқари бошқа айрим ОТМларда ҳам худди шундай ҳолатларни кузатиш мумкин.
Хусусан, “Олий ҳамширалик иши” йўналиши рус гуруҳларида Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Сурхондарё учун ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг Наманган вилояти учун ажратилган мақсадли қабул квоталарида ҳам конкурс 1 га тенг. Энг қизиғи Тошкент тиббиёт академиясининг “Олий ҳамширалик иши” йўналиши рус гуруҳида Фарғона вилояти учун 2 та давлат грантига ўрин ажратилган бўлиб, унга атиги 1 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Конкурс 1 га эмас, яримга тенг.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти “Спорт фаолияти: эшкак эшиш” йўналишида жами 10 та ўрин (2 та грант, 8 та контракт) ажратилган бўлиб, унга жами 10 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Бу дегани улар орасидан 2 нафари бюджетга, қолгани контрактга чиптани нақд қилиб қўйишди. Худди шу институтнинг “Спорт фаолияти: хотин-қизлар спортини ривожлантириш” йўналиши бўйича йўналишининг рус тили гуруҳларида Қорақалпоғистон, Жиззах, Сурхондарё ҳудулари учун тақсимланган квоталарда ҳам ҳудди шундай ҳолат, яъни, конкурс бирга тенг. Ҳаттоки “Спорт фаолияти: хотин-қизлар спортини ривожлантириш” йўналиши бўйича рус гуруҳига Самарқанд вилоятига 4 та ўрин ажратилган (2 та грант, 2 та контракт) бўлиб, унга бор-йўғи 3 нафар абитуриент ҳужжат топширган.
Қолган олийгоҳлардан фарқли ўлароқ, яъни мақсадли қабул белгиланмаган Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Рангтасвир: мультфильм ва компьютер мултипликацияси” йўналишида ҳам 3 та бахтли абитуриентни кўриш мумкин. Ушбу йўналишнинг рус гуруҳида 3 та квота (1 та грант, 2 та контракт) учун 3 тагина абитуриент “кураш олиб боришади”. Фақат уларнинг “кураши” 1 та грант ўрнига бўлади холос. Контракт эса нақд.
Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, жами 64 нафар абитуриент ҳали тест жавоби чиқмасиданоқ талаба бўлишга улгурган. Уларнинг 49 нафари давлат гранти асосида, 15 нафари тўлов-контракт асосида ўқишга киришга улгурган.
Кейинчалик Xushnudbek.uz сайти давлат тест маркази вакили билан шу масала юзасидан суҳбатлашди. Унинг маълум қилишича, 68 баллдан (максимал баллнинг 30%и) кам тўплаган абитуриентлар квота доирасида бошқа рақобатчиси бўлмаса ҳам, талабаликка қабул қилинмас экан. Авваллари, яъни тестдаги жавоб вариантлари 5 та бўлган пайтда минимум балл 56 қилиб белгиланган экан, кейинчалик 4 та вариантли тест тизимига ўтилгач, ушбу чизиқ 68 балл қилиб белгиланибди. Бундай қоида биронта раҳбарий Низомларда белгиланмаган. Бироқ ҳар йили Давлат комиссиясининг баённомаси билан шундай минимум чизиқ тасдиқланар экан.
Эътиборли жойи, Давлат комиссиясининг қарорлари “хизмат доирасида фойдаланиш учун” мақомида бўлади ва ҳеч қаерда эълон қилинмайди (айрим иловаларни ҳисобга олмаганда).
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025
Мавзуга оид

16:45 / 28.01.2025
Британияда 14 кишига фуқаролик олиб бериш учун парик кийиб тест топширган аёл ҳибсга олинди

17:23 / 12.12.2024
Россияда мигрантлар учун рус тили ва тарих имтиҳонининг ягона нархи белгиланди

13:28 / 10.12.2024
Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилди

17:46 / 28.10.2024