23:13 / 10.08.2017
11397

Ҳинд фаоллари “талоқ қилиш” бекор қилинишини талаб қилишмоқда

Ҳиндистон олий суди раисига мусулмончиликда ажрашиш учун қабул қилинган “уч карра талоқ қилиш” амалиёти бекор қилиниши ҳақида петиция топширилди, деб хабар бердилар маҳаллий ОАВ.

Фаоллар олий судья Жагдиш Сингх Хехарга йўллаган мактубларида минглаб ҳинд аёллари эркаклар рафиқалари билан ҳаттоки баъзан Skype, WhatsApp мессенжерлари ёки смс-хабар орқали огоҳлантиришсиз ажраша олишлари мумкин бўлган вақтда ушбу амалиётнинг бекор қилинишини кутаётганларини кўрсатишган.

“Бирор ҳуқуқий ҳимоянинг йўқлиги мусулмон аёлларини ушбу ажрашиш амалиёти олдида заиф қилиб қўймоқда. Талоқ қилинган аёл бир зумда бошпанасиз ва ночор бўлиб қолади. У ва унинг фарзандлари қўллаб-қувватловсиз қоладилар», деб айтилган мактубда.

Таъкидланишича, талоқ қилиш кўплаб мусулмон давлатларида тақиқланган. Аввалроқ Ҳиндистон ҳукумати бу амалиётни нодемократик деб атаб, уни бекор қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлаганди.

Top