Туркия меҳмонхоналаридаги 500дан зиёд россиялик соғлиғи ёмонлашганидан шикоят қилди
"Роспотребнадзор"га Туркиянинг курорт шаҳарларида дам олаётган россияликларнинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги 500дан ортиқ шикоят келиб тушган. Касалланганларнинг аксарияти - 14 ёшгача бўлган болалар, дейилади идора сайтида.
Бундан аввал ОАВда Туркияда Коксаки вируси (энтеровирусли инфекцияларга киради) билан касалланган сайёҳлар сони ортиб бораётгани, ўнлаб сайёҳлар ўз сафарини муддатидан илгари тўхтатишига тўғри келаётгани тўғрисидаги хабарлар тарқалганди. Шу муносабат билан "Роспотребнадзор" "қайноқ линиялар"ни ишга туширган эди.
Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги ОАВнинг мамлакатда Коксаки вируси эпидемиясига доир хабарларини рад этган.
"Қайноқ линиялар" орқали "Роспотребнадзор"нинг расмий манзилига Туркиянинг курорт шаҳарларида саломатлиги ёмонлашганидан шикоят қилган 500дан зиёд киши мурожаат қилган. Сиде, Алания, Белек, Кемер ва бошқа шаҳарларда жойлашган меҳмонхоналарда касаллик ҳолатлари аниқланган. Касалликка чалинганларнинг аксарияти - 14 ёшгача бўлган болалар", - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:12 / 19.10.2024
Гриппга чалинган одам уни қанча вақт давомида бошқаларга юқтиради? Мутахассислар жавоб берди
18:00 / 12.10.2024
Ерда 70 мингдан зиёд номаълум вируслар аниқланди
22:13 / 03.10.2024
Руандада Марбург вируси оқибатида 11 киши вафот этди
16:32 / 27.09.2024