Жаҳон | 08:12 / 11.08.2017
4043
1 дақиқада ўқилади

Венесуэланинг 7 млн фуқароси киберҳужум сабабли мобиль алоқасиз қолди

Фото: AP

Венесуэланинг фан ва технологиялар ишлари бўйича вазири Угбель Роа Movilnet давлат телекоммуникация компаниясига катта кўламли киберҳужум амалга оширилганини маълум қилди.

Унинг айтишича, ҳужум оқибатида мамлакатнинг 7 млн фуқароси, яъни компания абонентларининг деярли ярми мобиль алоқасиз қолган.

“Жорий чоршанбада Movilnet давлат операторининг рўйхатидаги 13 млн фойдаланувчидан 7 млни алоқасиз қолди”, деб айтган вазир.

Роа бундай ҳужумларни “террорчилик ҳаракатлари” деб атади ва улар хорижий агентлар кўмагида тизимли равишда амалга оширилишини қўшимча қилди. У шунингдек мамлакатнинг 7 та штатида оптик-толали кабелга атайлаб шикаст етказилишининг янги ҳолатлари ҳақида хабар қилди. 

Мобиль алоқа операторидан ташқари, бир қатор ҳукумат ташкилотларининг сайтлари ҳам кимберҳужум объектларига айланди. Ҳужум учун жавобгарликни Binary Guardians гуруҳи хакерлари ўз зиммаларига олганлар.

Мавзуга оид