Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Макгрегор билан спаррингдан бош тортди
Фото: Kun.uz
Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Стив Форбс UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Конор Макгрегор билан спарринг жанглар ўтказишдан бош тортди, деб хабар бермоқда RT.
«Мени у билан спарринг ўтказишга чақиришди ва мен бундан бош тортдим. Биз ҳаттоки маблағлар ҳақидаги бандга ҳам етиб бормадик. Ҳаммасига уларнинг Полига қилган муомаласи сабабчи.
Плюс, мен анчадан бери шундай спарринглар ва машғулотларни ўтказмадим. Улар мени атайин танлашган, сабаби мен яхши жисмоний ҳолатда эмасман. Ҳеч қачон! Менга айтишди: «Сен эплайсан», бироқ мен анчадан бери спаррингга чиқмаганман», - дея Форбснинг сўзларини келтиради Bloody Elbow.
Аввалроқ Халқаро бокс федерацияси ва Бутунжаҳон бокс ассоциацияси талқини бўйича собиқ жаҳон чемпиони америкалик Пол Малиньяжи Макгрегорнинг машғулот лагерини тарк этгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди
00:41 / 23.11.2024
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди. У энди 250 минг евро жарима тўлайди
10:59 / 24.01.2021
UFC 257. Марказий жангда Порье Макгрегорни нокаутга учратиб, реванш олди
19:10 / 29.11.2019