Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дэвид Линч “Твин Пикс”нинг янги қисмини машҳур мусиқачига бағишлади
Режиссёр Дэвид Линч “Твин Пикс”нинг янги сериясини Дэвид Боуига бағишлади, деб хабар бермоқда The Guardian.
Боуи “Твин Пикс: Оловлардан ўтиб” (1992) фильми – асл сериалнинг приквелида суратга тушган. У Федерал қидирувлар бюроси агенти Филипп Жеффрис ролини ижро этганди.
Актёр Ҳарри Гоазнинг сўзларига кўра, Боуи янги “Твин Пикс”да пайдо бўлиши мумкин эди, бироқ ўз саҳналарида роль ижро этишга улгурмади (мусиқачи 2016 йилнинг январида ҳаётдан кўз юмган).
Аммо Линч Жеффрисни янги мавсумга қўшиш имконини топди. У бунинг учун архив материалларидан фойдаланди.
Аввалроқ Дэвид Линч замонавий киносаноатдан ҳафсаласи пир бўлгани ва 2006 йилда чиққан тўлиқ метражли фильми – “Ички империя” энг сўнгги асари бўлиб қолишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:08 / 17.01.2025
Америкалик режиссёр Дэвид Линч вафот этди
19:14 / 05.05.2017
Дунёга машҳур режиссёрлардан бири кинодан кетиши ҳақида маълум қилди
19:19 / 22.12.2016
"Википедия"да 2016 йилда энг кўп таҳрир қилинган мақолалар аниқланди
08:14 / 13.10.2016