10:49 / 14.08.2017
9024

Олмазор туманида фирибгарлик қилган аёл ушланди

2017 йилнинг 19 июль куни “Арофат” исмли номаълум аёл Олмазор тумани ҳудудида жойлашган “Тансиқбоев” бозорида бўла туриб, фуқаро Ҳакима Халилованинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) ишончига кириб, унга гўёки заргарлик тилла буюмлари сифатида аслида моддий қимматликка эга бўлмаган металлдан ишланган буюмларни 4.000.000 сўм миқдордаги пулларга сотган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Кимёхон Саримсоқова содир этганликлари аниқланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишлари мумкин.

Top