Жамият | 11:02 / 15.08.2017
13061
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилоятида қиморхона эгаси қўлга олинди

Қува тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида ушбу туманда яшовчи Н.Холиқов муқаддам уйида киморхона ташкил этиш жиноятини содир этганлигини учун жиноий жавобгарликка тортилганлигига қарамасдан яна 2017 йил 10 август  куни яшаш уйида 3 нафар фуқароларга ошиқ отиб қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, улардан жами 3 млн 436 минг сум пуллар, 300 АҚШ доллар пуллар, 5 дона пластмассадан ясалган стаканлар ва 4 дона қўй суягидан ясалган ошиқлар далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур холат юзасидан Қува тумани ИИБ ТБ томонидан Н.Холиқовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда 

Мавзуга оид