Жаҳон | 18:20 / 16.08.2017
5525
1 дақиқада ўқилади

Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади

Фото: AP

Жангарилар томонидан қолдирилган омборхоналарда топилган заҳарли моддаларни террорчиларга АҚШ ва Буюк Британия етказиб берган. Сурия ташқи ишлар вазири ўринбосари Файсал Миқдод Дамашқдаги матбуот анжуманида. 

"Барча топилган ашёлар қўл гранаталари ва гранатомётларнинг ўқ дорилари бўлиб, улар заҳарловчи CS ва CN газлари билан тўлдирилган… Аниқланган ва слайдда намойиш этилган кимёвий ўқ-дорилар АҚШ ҳудудида "Federal Laboratories" компанияси томонидан ишлаб чиқилган... Заҳарловчи воситалар "Cherming Defence UK" (Буюк Британия) ва "NonLethal Technologies" (АҚШ) компаниялари томонидан ишлаб чиқилган", — деган Миқдод.
 
Вазир ўринбосарига кўра, кимёвий заҳарли моддалар жангариларнинг Ҳалабдаги бошпаналари ва Дамашқнинг озод этилган шарқий туманларида аниқланган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид