11:00 / 17.08.2017
14924

Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди

Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПФ–5147-сон фармони билан Солиқ ва молия органлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш ва уларнинг масъулиятини ошириш учун фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
  
Ҳужжат билан моддий рағбатлантириш ёки интизомий жазо чораларини қўллаш учун фаолиятни баҳолаш мезонлари аниқланди.

Тегишли равишда кўрсатилган мезонларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигидан келиб чиққан ҳолда тегишли миқдор бўйича рағбатлантириш ёки ундириш масаласи ҳал этилади.

Мезонларнинг ҳисоб-китоби тегишли ҳисобот чораги учун амалга оширилади. 1- жадвалда келтирилган барча мезонлар бажарилганлиги учун тегишли бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳудудий солиқ ва молия органларининг масъул ходимларига ҳар чорак якуни бўйича лавозим маошининг 50%игача миқдорда мукофот тўланади. Жарималар МК 182-моддаси тартибида қўлланилади.

Top