11:30 / 18.08.2017
119412

Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?

Kun.uz мухбири олий таълим муассасаларида ўтказилган давлат имтиҳонида етарли балл йиға олмай, қўшимча тўлов-контракт бўйича ўқиш истагини билдирган абитуриентлар кимга учраши, ариза муддатлари бўйича тартибни ўрганиб чиқишга қизиқди.

«Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабалари ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом»нинг 4 иловасига кўра, қўшимча қабулни амалга ошириш таклифлари олий таълим муассасалари томонидан бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 15 октябрга қадар Давлат комиссиясига киритилади.

2017/18 йилги ўқув мавсумида ўқиш истагини билдирган, лекин кириш имтиҳонларида етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар бир ой муддат ичида қўшимча тўлов-контракти (супер контракт) асосида ўқишини ариза орқали билдириши лозим. Агар ариза ёзилмаса, устунлик рўйхат асосида ўқишни рад этган абитуриентдан қуйида бўлган абитуриентга берилади.

Қўшимча қабулга абитуриентлар 2 хил категория бўйича қабул қилинади:

Тўплаган балли қабул чегараларига 4 баллгача етмаган абитуриентлар;

68 баллдан кўп тўплаган барча абитуриентлар.

Булар бир-биридан қандай фарқ қилади?

Энг аввало улар тўлайдиган оширилган контракт нархида кескин фарқ бўлади. Бундан ташқари тўплаган балли қабул чегарасига 4 баллгача етмай қолган абитуриентларда квотага тушиш имконияти кўпроқ бўлади.

Тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига бир баллгача етмаган абитуриентлар учун – 1,5 баробар;

1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун – 2,0 баробар;

2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун – 2,5 баробар;

3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун – 3,0 баробар.

Кириш синовларида тўплаган натижалари энг юқори баллнинг 30 фоизи (68,0 балл)дан кам бўлмаган, асосий квоталар доирасида ва Давлат комиссияси томонидан белгиланган қўшимча ўринларга (4 баллик ҳудуд) қабул қилинмай қолган ва ўқиш истагини билдирган абитуриентлар амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан 10 баробардан ортиқ оширилган тўлов-контракт миқдорида тўлов тўлаш шарти билан ўқишга қабул қилинади.

Бунда, қайси ОТМда оширилган тўлов-контракт миқдори қанча бўлишини таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиқиб, Давлат комиссияси белгилайди. Яъни ариза билан мурожаат қилган абитуриент Давлат коммиссиясининг ОТМларда қўшимча квоталарни белгилагандан сўнг, кейинги босқич бўйича иш кўрса бўлади. Эътибор қилинг, тўлов-контракти белгиланган қўшимча суммадан ташқари пул тўлашни талаб қилмайди.

Оширилган контракт ҳар йили тўланадими ёки бир марта?

Бир марта тўланади. Қўшимча қабул қилинган талабалар биринчи ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги ўқув йилидан бошлаб амалда ўрнатилган базавий тўлов-контракт миқдори асосида ўқишини давом эттирадилар.

Агар бу ҳолатни битта ОТМ (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети) талқинида олсак, у қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Олий таълим вазирлиги масъул вакили Орифжонов Мадамин жавоб берди. ​ 

Top