Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент-4 терминалининг қурилиш лойиҳаси қайта ишга тушади
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортда янги йўловчи терминали (Тошкент-4)ни ишга тушириш лойиҳаси янгиланади. Бу ҳақида 18 август куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияcининг Ерусти иншоотлари эксплуатацияси ва аэродромлар бошқармаси раҳбари Антон Ходжаян Боинг 767 самолёти Full-flight-симуляторини ишга тушириш муносабати билан ташкил этилган анжуманда маълум қилди.
Аввалги янгиликларимизда Тошкент аэропортининг Тошкент-4 терминалини қуриш бўйича ишлар вақтинчалик тўхтатилганини хабар берган эдик. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 30 июнь куни имзоланган «Тошкент-Шарқий» аэродроми базасида фуқаролик (ишчи) авиацияси замонавий аэропорт мажмуасини қуриш» тўғрисидаги қарорида маълум қилинган эди.
Маълум бўлишича, терминал қурилиши аҳоли турар жойлари ва бошқа бинолар бузилишини, Қорасув канали ёқасидаги ҳудуддан аҳолини кўчиришни талаб этади, бу эса туман аҳолиси томонидан норозиликларга сабаб бўлган.
Ҳозирда қурилишни амалга ошириш муддати ва лойиҳанинг қиймати бўйича аниқ маълумотлар йўқ. Ҳамкорлар билан қайтадан келишувлар ўтказилганда сўнг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК лойиҳа ҳақида батафсил маълумот беришни режалаштирган.
Янги терминал майдони 87 минг квадрат метрни ташкил этади, у соатига 1,5 минг, йилига 5,7 миллион нафар йўловчига хизмат кўрсата олади.
«Тошкент-4»да 21 самолёт учун перрон, 1,7 минг автомобиль учун автотураргоҳ бўлиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
11:41 / 18.09.2025
Тошкент аэропорти учиб келиш терминалида 2 қаторли автомобил йўлаги ташкил этилади
19:14 / 17.04.2025
Тошкент аэропортида юкларни сақлаш учун автоматик жавонлар пайдо бўлди
17:03 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
11:00 / 18.01.2025