Ўзбекистон | 09:27 / 18.08.2017
5951
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик режаси тасдиқланди 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида 17 август куни Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири Сакен Жасузоқов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистонда Қозоғистон билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда ҳамда дўстона муносабатлар юксак қадрланади. Давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик бутун Марказий Осиё минтақасининг хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. 

Учрашувда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида ҳарбий, ҳарбий-техник ва ҳарбий таълим йўналишларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати хусусида сўз юритилди. Томонлар минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашди. 

Тадбирда икки мамлакат Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик режаси тасдиқланди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ келгусида мудофаа соҳасидаги алоқаларни янада ривожлантириш кўзда тутилган. 

Мавзуга оид