Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Қозоғистондан буғдой, помидор ва қовун олиб киришни чеклади
Росселхознадзор хабар беришича, бу қарор Қозоғистон ваколатли идоралари томонидан Россия ҳудудининг фитосанитар хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмагани сабабли қабул қилинган.
2024 йил 17 октябрдан бошлаб Росселхознадзор Қозоғистон Республикасидан Россияга буғдой, ясмиқ, помидор, қалампир ва қовун олиб киришга вақтинчалик чекловлар киритди. Росселхознадзорнинг тегишли қарори идора сайтида эълон қилинди.
«2024 йил 17 октябрдан Россия Федерацияси ҳудудига Қозоғистон Республикасидан: буғдой (юмшоқ ва қаттиқ), ясмиқ, мойли зиғир уруғлари, помидор, қалампир, қовун олиб киришга вақтинчалик чекловлар киритилсин, ғалла транзити бундан мустасно», - дейилади ҳужжатда.
Идора матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистон ваколатли идоралари томонидан Россия ҳудудининг фитосанитар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чоралар кўрилмагани сабабли шундай қарор қабул қилинган. «Росселхознадзор Қозоғистон томонини, Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатларнинг ваколатли органларини, шунингдек, Россиянинг манфаатдор федерал ижроия органларини қарор ҳақида хабардор қилди», — дейилади хабарда.
Идора маълумотларига кўра, 2024 йил бошидан буён Қозоғистондан Россияга кириб келаётган маҳсулотларда ЕОИИга аъзо давлатлар учун карантин тоифасига кирувчи 215 та ҳолат аниқланган, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан тўрт баравар кўпдир.