Жаҳон | 00:18 / 23.08.2017
6055
1 дақиқада ўқилади

Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди

Сербия сайёҳлар ва инвесторларни жалб қилиш мақсадида Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди.

“Бу қарор ушбу давлатлардан сайёҳлар ва инвесторларнинг бемалол келишига имкон беради ва қулай ишчи муҳит яратади”, деб айтилган Сербия ҳукуматида.

Аввалроқ Брюссель томондан Россияга қарши санкциялар киритилиши ва Россиянинг жавоб чоралар кўриши сабабли Европа Иттифоқида озиқ-овқат маҳсулоти кўпайиб кетиши туфайли Сербия Европа Иттифоқидан олиб кириладиган сут маҳсулотлари ва чўчқа гўштига қўшимча божларни ўрнатганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид