Жаҳон | 07:41 / 25.08.2017
5744
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Суданда Ил-76 самолёти қўниш вақтида икки уйга шикаст етказди 

Фото: ТАСС

БМТ томондан ёлланган Ил-76 юк самолёти Жанубий Судан пойтахти Жубага қўниш вақтида бир уй томига тегиб кетган. Самолёт Жуба аэропортига кучли ёмғир ва кўриниш ёмон бўлган шароитда қўнган. У аввал дарахтга, сўнгра бир қаватли уйнинг тунука томига тегиб кетган.

Шундан кейин самолёт экипажи кескин юқорилаётганда, двигателидан чиқаётган реактив оқим яна битта уйга шикаст етказган. Воқеа оқибатида 5 ёшли қизча ҳалок бўлган. Яна 4 киши: 2 аёл ва 2 бола жароҳат олган.

Самолётнинг уй билан тўқнашиши оқибатида унинг шассисига шикаст етган. Шу сабабли у қўшни Угандадаги Энтеббе халқаро аэропортида қўнишига тўғри келган. Экипаж аъзоларининг миллатлари маълум қилинмаган.

Мавзуга оид