Жамият | 10:40 / 26.08.2017
42885
1 дақиқада ўқилади

Арнольд Шварценеггер касалманд ўсмирни ўз танкида сайр қилдирди

Фото: YouTube/Make-A-Wish America

Америкалик актёр, сиёсатчи ва тадбиркор, 70 ёшли Арнольд Шварценеггер оғир ирсий касалликдан азият чекувчи 15 ёшли мухлиси Логан Декернинг орзусини рўёбга чиқариб, у билан учрашди. Учрашув оғир касалликларга чалинган болалар орзулари амалга ошишида ёрдам берувчи Make-A-Wish (Тилагингни тила) жамғармаси шиори остида ўтди. 

Актёр ўсмир билан суҳбатлашиб, унинг футболкасига дастхатини қўйди. Бироқ бу учрашувдаги энг эсда қолувчи лаҳза актёр шахсий танки M47 Patton’да ўсмирни сайр қилдиргани бўлди. Актёр бу танкни 2002 йилда Австрия ҳукуматидан 1,4 млн долларга сотиб олган. Арни танкида юриш учун ўзининг Калифорниядаги ранчосида ҳаттоки махсус йўл қурдирган.

Мавзуга оид