Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Темир импулс: дунёда танклар сони бўйича биринчи ўрин кимда?
АҚШда дунёда танк кучларининг жойлашуви таҳлил қилиниб, бугунги кунда асосий жанговар танкларнинг энг катта парки Хитой Халқ-озодлик армияси ихтиёрида экани ҳақида хулосага келинди.
Фото: Creative Commons
Америкадаги 19FortyFive нашри маълумотларига кўра, Пекин ихтиёрида қарийб етти мингта замонавий машина мавжуд бўлиб, уларнинг сони ўсишда давом этмоқда.
Нашрда қайд этилишича, тахминий баҳоларга кўра, Хитойда тахминан 6800 та асосий жанговар танки бор, паркни янгилаш ва кўпайтириш суръатлари эса юқори даражада сақланиб қолмоқда. Бунга параллел равишда эскирган платформаларни замонавийроқ намуна ва турлар билан изчил алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.
ХХОА танк қўшинларининг асосини уч хил машина ташкил этади. Энг нуфузли (флагман) ҳисобланганлари — Type 99 ва унинг модернизация қилинган Type 99A версияси, ушбу энг технологик Хитой танкларидан жами тахминан 1300 дона ишлаб чиқарилган.
Энг оммавийси эса Type 96 бўлиб қолмоқда — у 1990-йиллар ўрталарида қуролланишга қабул қилинган. Баҳоларга кўра, қуруқлик қўшинлари учун Type 96A ва Type 96B версияларида 2500 дан ортиқ машина ишлаб чиқарилган. Мақола муаллифи таъкидлашича, айнан шу платформа Хитойга кейинги модернизациялар ва зирҳли техника ривожи учун барқарор асос яратиб беради.
Танк паркининг учинчи асосий таркибий қисми — енгил Type 15. Тахминан 35 тонна оғирликка эга бўлган бу машина мураккаб шароитларда, энг аввало тоғли ҳудудларда ҳаракат қилиш учун мўлжалланган: бундай жойларда оғирроқ — 50 тонналик танклар ўтувчанлик ва манёвр бўйича жиддий чекловларга дуч келади.
Мавзуга оид
01:20
Си Жинпинг ўз генералларига ишонмай қўйди – ОАВ
18:05 / 07.05.2026
Хитойнинг собиқ мудофаа вазирлари ўлим жазосига ҳукм қилинди
22:17 / 06.05.2026
Шавкат Мирзиёев Хитой заводидаги фожиа муносабати билан Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди
09:22 / 06.05.2026