Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кенияда полиэтилен пакетдан фойдаланишга 38 минг долларлик жарима белгиланди
Кенияда полиэтилен пакетларга қўйилган тақиқ кучга кирди, деб хабар бермоқда «Би-би-си».
Қонунга мувофиқ, пакетларни сотиб олиш, тайёрлаш, сотиш ва фойдаланиш учун 38 минг долларгача жарима белгиланиши ёки тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин.
Ҳукуматдан маълум қилишларича, тақиқ атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ёрдам беради.
Шу билан бирга, полиэтилен пакет ишлаб чиқарувчиларининг иддао этишича, бундай тақиқ сабаб тахминан 80 минг киши ишидан айрилади.
Таъкидланишича, кенияликлар бир ойда 24 миллион дона пакетдан фойдаланади. Кенияда бу пластик пакетларни тақиқлаш бўйича сўнгги 10 йилдаги учинчи уринишдир.
Аввалроқ олимлар полиэтилен пакетчаларни ейдиган қуртларни аниқлашганди.
Мавзуга оид
14:48 / 30.03.2026
Битта «малика» 220 доллар. Кенияда ноқонуний чумоли савдоси авж олди
10:05 / 17.03.2026
Кения ТИВ: кенияликлар энди Украинадаги урушга ёлланмайди
14:36 / 27.02.2026
Кенияликларни РФ урушига ёллаш: айбланувчи қўлга олинди
13:51 / 20.02.2026