Иқтисодиёт | 14:36 / 28.08.2017
14448
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 4200 сўмдан ошди

28 август куни Ўзбекистон Марказий банки чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматларини белгилади.

Ўтган ҳафтага нисбатан доллар курси 28,05 сўмга ошди. Эндиликда бир доллар 4210.35 сўмни ташкил қилмоқда.

Бундан ташқари, евро курси 39,73 сўмга қимматлашиб, 4966,88 сўмни ташкил этган.

Айни вақтда 1 Россия рубли 71,18 сўмга тенг (+0,72).

Мавзуга оид