22:00 / 29.08.2017
55231

ЎзМТРК раиси Бобур Алихонов лавозимидан озод этилди

Фото: Kommersant.uz

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раҳбариятида яна ўзгариш рўй берди.

Kun.uz манбалари тасдиқлашича, август ойи бошида МТРК раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган Бобур Алихонов лавозимидан озод этилган. 

Журналист Бобур Алихонов апрель ойидан буён компания раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди. У 2 август куни лавозимдан озод этилган Хуршид Мирзоҳидов ўрнига раҳбар бўлганди.

Айни вақтда МТРК раиси ўринбосари лавозими бўш қолмоқда.

Шу тариқа, йил давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида учинчи марта раҳбар ишдан олинди. Февраль ойида 2005 йилдан буён телевидениега раҳбарлик қилиб келган Алишер Хўжаев ишдан олиниб, унинг ўрнида Хуршид Мирзоҳидов иш бошлаганди.

Мавзуга оид
Top