15:10 / 30.08.2017
5075

Янги авлод Renault Duster'и намойиш этилди

Фото: Dacia
Фото: Dacia

Руминиянинг Dacia компанияси иккинчи авлод Duster'ини намойиш этди. Бу автомобиль Россияда Renault бренди остида сотилади, зеро у француз маркасининг Москвадаги заводида ишлаб чиқарилади ва кроссоверлар тоифасида фақат Hyundai Creta'га йўл бериб, машҳурлиги бўйича иккинчи ўринда туради. РИА "Новости"да шу ҳақида хабар берилди. 

Янги Renault Duster машинаси кундузги LED-чироқлар, олд қанотларида қора пластик қоплама, янги рейлинглар, янада бўрттирма капот, тўрт секцияга ажратилган орқа LED-чироқлар ва кроссовернинг қиммат тўпламларида тақдим этиладиган 17 дюймли енгил қотишмали дисклар билан таъминланган. 

Фото: Dacia

Янги кроссовернинг олд ойнаси биринчи авлод Duster'ига нисбатан 100 миллиметр олдинга сурилган, бу эса салонни узайтириш имконини берган. Бундай қарор кабинани йўловчилар учун кенгроқ қилади, машинанинг юкхонаси эса - янада кўпроқ нарсани сиғдира олади.  

Кроссовернинг техник хусусиятлари ҳақида батафсил 2017 йилнинг 12 сентябрида Франкфуртда бўлиб ўтадиган Халқаро автосалонда билиб олиш мумкин. 

Фото: Dacia
Top