Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зимбабве ва Замбия шахмат бўйича Жаҳон кубоги ҳамда олимпиадани ўтказиши мумкин
Зимбабве ва Замбия шахмат бўйича 2021 йилда Жаҳон кубоги ҳамда 2022 йилда шахмат олимпиадасини ўтказиш учун қўшма ариза топширади. Бу ҳақда Халқаро шахмат федерацияси раҳбари Кирсан Илюмжинов маълум қилди, деб хабар бермоқда «Р-Спорт».
«Замбия ва Зимбабве вакиллари мен билан учрашувда яқин вақт ичида қўшма таклиф билан чиқишлари ҳақида айтиб ўтишди. Улар FIDE’га Жаҳон кубоги ва Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ўтказиш ҳуқуқи учун ариза топширишади. Агарда делегатлар овоз берадиган бўлишса, Африка қитъасидан бўлган мамлакатлар бу мусобақаларни ўзларида қабул қилишади», - деди Илюмжинов.
Жорий йилда эса Жаҳон кубоги Грузия пойтахти Тбилисида 2-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Аввалроқ Кирсан Илюмжинов Каспаровнинг шахматга қайтишига муносабат билдирганди.
Мавзуга оид
19:23 / 17.04.2026
Президент Синдоровга «Меҳнат шуҳрати» орденини шахсан топширди
18:33 / 15.04.2026
Синдоров турнирни яна бир рекорд билан якунлади
16:31 / 15.04.2026
“Ғурурланаман, сен қаҳрамонимизсан” — Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдоровни шахсан табриклади
12:05 / 15.04.2026