«Фарзандим - чемпион» ёхуд болалар спортига асосланган тадбиркорлик бозори

Фото: Time Magazine
Кичик Жоуи Эрачининг хонасида ўнга яқин кубоклар ва у ўйнаган жамоа логотипи туширилган бейсболкалар мавжуд. У яшайдиган уйнинг ҳовлисида 15 минг АҚШ доллари эвазига қад кўтарган махсус бейсбол билан шуғулланиш майдончаси бўлиб, унда Жоуи соатига 100 АҚШ доллар ҳақ билан ишлайдиган шахсий мураббийи билан шуғулланади. Instagram тармоғида Жоуи Бейсбол тахаллуси билан машҳур бўлган болакайни 26 минг киши кузатиб боради. Шаҳарчада ҳам уни кўпчилик танийди, аммо Жоуи дастхат бера олмайди, чунки у эндигина 10 ёшни қаршилади ва дастхат беришни билмайди.
Ота-оналар, фарзандининг тезроқ ғалабага эришиши, қолган тенгдошларидан устунлигини кўриш учун, даромадининг катта қисмини болалар спортига сарфлаши фақат АҚШда эмас, балки бутун дунё бўйлаб кузатилаётган ҳолатдир. Болалар футбол жамоаси, спорт академияси - буларнинг барчаси ота-онанинг эътибори учун курашмоқда ҳамда фарзандининг спорт йўналишида порлоқ келажаги борлигига ишонади.
Эрачининг оиласидагилар Жоуининг спорт билан шуғулланиши учун деярли 30 минг АҚШ доллари сарфлаб бўлди. Икки нафар кичик спортчининг онаси ҳафтасига уч марта, бир ярим соатдан машғулотлар залида фарзандларини кутиб ўтиришини айтиб ўтган. Time нашрининг ёзишича, фарзандининг камоли учун барча харажатларга тайёр ота-она шаклланиб бораётган болалар спорти кўринишидаги тадбиркорлик фаолиятига катта ҳисса қўшмоқда. WinterGreen Research маркетинг компаниясининг олиб борган изланишларидан маълум бўлдики, болалар спорти ва унинг атрофидаги кичик тармоқлар, шахсий мураббийдан тортиб, махсус смартфон иловаси ҳамда ўйинларни жонли трансляция қилишлар умумий ҳисобда 15,3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги катта бозорни яратди.
Шиддат билан ривожланиб бораётган болалар спорти бизнеси маҳаллий иқтисодиётга ижобий таъсир кўрсатади. Айрим ёш спортчиларнинг рақобатга киришиб, кураш майдонига эрта чиқиши якунда чинакам енгилмас спортчи тарбияланишига замин яратади. Шунингдек, болалар мамлакатнинг турли ҳудудларида бўлиб, чет эл сафарларига ҳам отланади. Бу билан улар улкан тажрибага эга бўлиб бориши тайин.
Шунга қарамай, кишини ташвишга солувчи омилларга ҳам эътибор қаратиш лозим. Биринчидан, боланинг спорт билан шуғулланиши кўп маблағ талаб қила бошлади, бу эса ўртамиёна ҳаёт кечираётган оила фарзандининг жисмоний тарбия машғулоти билан чекланиб қолишга мажбур қилмоқда. Иккинчидан, иқтидорининг вақтли кашф этилмагани бола психологиясига салбий таъсир кўрсата бошлайди. Қолаверса, спортда муваффақиятларга эриша бошлаган ёш ўқувчи мактабдаги таълимга, умуман илм олишга нисбатан ўзида рағбат сезмайди.
АҚШда ўтказилган сўровномага кўра, мактаб пайтидан спорт билан шуғулланиб келган ўқувчиларнинг фақат 2 фоизигина келгусида Талабалар спорт миллий ассоциациясида (NCAA) фаолиятини давом эттиради. Кўп ота-оналар узоқ келажакни ўйлаган ҳолда, фарзандининг келгусида таълим олишини таъминлаш мақсадида пул жамғариб боргани маъқул, деб билади.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Тошкент халқаро инвестиция форуми ўзбекистонликларга нима беради?
Ўзбекистон | 12:00
-
Россия Пхенян ва Москва ўртасида тўғридан тўғри қатновни тиклади
Жаҳон | 11:30
-
SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес-тур ташкиллаштирди
Ўзбекистон | 11:00
Мавзуга оид

00:10 / 20.03.2019
Америкалик бейсболчи спорт тарихидаги энг қимматбаҳо шартномани имзолади

12:50 / 26.11.2018
68 йил давом этган ҳиқичоқ ва ҳеч ким ҳеч қачон янгилай олмайдиган бошқа антиқа рекордлар

20:59 / 29.09.2018
Бўлажак чемпионлар учун навбатдаги спорт байрами

18:27 / 15.02.2018